Мижозларим мени тарк этмоқда. Мижозларим билан алоқани тўғри бошқара олмаяпман. Рекламаларим самарасини кўрмаяпман
Сотилаётган маҳсулотларимни турини кўпайтирмоқчиман, лекин қайси бири мен учун кўпроқ манфаатли эканлигини билмаяпман
Ходимлар билан ишлаш ва янги кадрлар топиш мен учун энг мураккаб жараён
Ходимлар учун маош ҳисоблаш кўп вақт талаб қиладиган жараён ва улар учун KPI ҳисоблаш мен учун орзу!
Пул оқимларини бошқариш учун менда ягона тизим йўқ
BASCO ERP платформаси ҳақида!
Бизнинг платформа бизнесингизнинг ҳар бир жараёнларини сифат жиҳатидан янги ва юқори даражага олиб чиқади. Энди уларни бажариш аввалгидан анча осон. Шунингдек, BASCO компанияси сизга маҳсулотларингизни сотиш билан боғлиқ жараёнлар учун ҳаражатларни камайтириш ва вазифаларни тўлиқ бажарилиш самарадорлигини таъминловчи платформани беради.
BASCO ERP платформаси компаниянгизга етакчи мутахасислар томонидан ўрнатилади ва барча ҳисоб-китоб маълумотларингизни киритиб, қисқа муддат ичида амалий курс орқали сиз ва ходимларингизга тўлақонли ўргатиб, ишга тушириб берилади.
Кўпроқ билмоқчимисиз? Унда биз билан боғланинг
ЙЎНАЛИШЛАР
CRM бўлими
Мижозлар билан муносабатларни бошқаришни автоматлаштириш учун қулай ва оптимал ёндашув
- Барча мижозлар музокарасини ягона базада йиғиш ва сақлаш
- Мижозларга алоқага чиқиш вақтига будилъник-эслатма ва сотув скриптлари
- Менеджерлар учун сотув скриптлари
- Менеджерлар самарадорлиги, маҳсулотлар сотилиш эҳтимоллигини олдиндан кўриш бўйича статистика
- Мижозлар аудиторияси бўйича реклама статистикалари
- Мижозлар базасини сотув менеджери бўйича, сотилаётган маҳсулотлар бўйича, мижоз манзили ва маҳсулот сотиб олиш эхтимоллиги бўйича фильтрлаш
- Менеджернинг мижозлар билан ишлаш самарадорлигини кўриш
- Рахбарнинг маълум вақт оралиғида барча мижозлар билан бўлган музокараларни кўриш имконияти
Савдо бўлими
Cавдо жараёнлари бошқаруви, назорати ва анализи
- Мижозлар билан бир вақтда бир неча валютада ҳисоб-китоб олиб юриш
- Маҳсулот таннархи ва сотиш нархлари белгилаш ва фойда анализини кўриш
- Харидорларга маҳсулот сотиш ёки қайтариб олиш
- Маҳсулот сотув нархини валюта курсига боғлаб қўйиш
- Савдони менеджерлар, мижозлар ва товарлар бўйича алоҳида-алоҳида кўриш имконияти
- Харидорлар билан ҳисоб-китоблар (акт сверка)
- Исталган менеджерга сотув ҳужжатини тузиш, ўзгартириш, сотиш ҳуқуқларини бериш ёки олиб қўйиш
HR бўлими
Керакли кадрлар ва барча ходимлар маълумотлар қўл остингизда!
- Барча ишга кирмоқчи бўлган кадрларни ягона базаси ва улар билан музокаралар ёзиб бориш, сақлаш имконияти
- Ишга кирмоқчи бўлган кадрлар билан алоқага чиқиш вақти учун будильник-эслатма
- Ишга кирмоқчи бўлган кадрларни мутахассислиги, билим даражаси, ҳудуди бўйича фильтрлаш
- Ишга кирмоқчи бўлган кадрлар учун қўйилган рекламаларни самарадорлигини мутахассислиги, билим даражаси, ҳудуди бўйича кўриш
- HR ходимининг кадрлар билан ишлаш самарадорлигини кўриш
- Ишлаётган ходимларнинг тўлиқ маълумотлар базаси
- Ходимларни туғилган куни эслатмаси
- Ходимларни турли иш вақтлари бўйича табелини юритиш
Хисоб-китоб бўлими
Ходимларнинг маоши ва компаниянинг хисоб-китоби учун оптимал ёндашув
- Кунлик тўлдирилган соатли табель бўйича маош ҳисоблаш
- Қилинган савдо суммаси ва мижозлардан олинган пуллар бўйича ҳар бир ходим учун индивидуал KPI ҳисоблаш тизими.
- Ходимлар учун бонус, жарима, рағбатлантиришни ҳисоблаш тизими
- Ходимларнинг коммунал тўловлари ушланмаларини маошга боғлаш тизими
- Ҳар бир ходим маошининг шахсий варақаси
- Маош ҳисоблашни якунида раҳбар учун мослашувчан инструмент
- Ягона жадвалда умумий маош ҳисоботи яққол кўра олиш
- Компания савдо ва омбор хисоб-китобларини юритиш
Касса бўлими
Компаниянинг барча турдаги пул маблағларининг аниқ ва ишончли юритилиши
- Пул маблағларига доир исталган операцияни бажариш имконияти
- Исталган турдаги валюталарда амалиётлар олиб бориш
- Нақд, пластик ва хисоб рақам кассаларини бир вақтда назорат қилиш
- Пул олди берди килаётган пайтда конвертация килиш имконияти
- Кассадан килинган харажатларни ёзиб бориш имконияти
Склад бўлими
Тайёр махсулотлар харакати хақидаги маълумотлар ягона базада. Склад ва сотув бўлими ходимлари фаолияти устидан тўлиқ назоратни олиб бориш ва савдо вақтида тайёр махсулотлар қолдиғини реал вақт режимида кўриб туриш имконияти.
- Тайёр махсулот склади
- Складга махсулотларни кирим ва чиқим қилиш
- Кам қолган товарлар бўйича эслатмалар
- Складга доир хисоботлар
Назорат бўлими
Корхона ички қонун-қоидалари ва тартиби назорати
- Назоратчи томонидан ҳар кунлик жарима, бонус ва рағбатлантришларни ўша куниёқ киритиб бориш имконияти.
- Компаниянинг бошқа ходимлари ҳам ўз жарималари, бонуслари ва рағбатлантиришларини ўз компьютерларида кўриб туриш имконияти.
- Сотув менеджерларни эслатмаларини, яъни мижозга чиқиш муддатларини назорат қилиш имконияти.
- Ходимлар туғилган кунларини назорат қилиш имконияти.
- Кадрлар бўлими янги кадрлар билан суҳбатни назорат қилиш имконияти.
Рахбар бўлими
Раҳбар учун барча имкониятлар бир жойда
- Махсулотлар сотишдан олинган фойда хисоботини кўриш
- Дастурдан фойдаланиш учун хохлаганча фойдаланувчиларни қўшиш ва ўчириш имконияти
- Исталган валюта турларида савдони юритиш ва валюта курсларини белгилаш
- Исталган вазифадаги ходимга қилинган савдодан ёки олинган пулларда келиб чиқиб автоматик KPI лар хисоблаш
- Мижозлар билан музокаралар тарихини хар кунлик ўзгаришлар бўйича осон кўриш
Бизнинг
Биз билан боғланиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилинг:
Иш вақти:
09:00 - 18:00